Тел: (+99871) 237-92-72  г. Ташкент, Мирабадский район, ул. Т. Шевченко 7.  temiryol@gmail.com
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

“Temiryo’lchi” 2017 yil 1 iyun №22(6157) sonli gazeta

ДУНЁ — БОЛАЛАР НИГОҲИДА

«Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамиятида айнан мазкур мавзуда кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда корхона ишчи-ходимларининг фарзандлари ўзларининг тасвирии санъатдаги иқтидорларини намойиш этишди.

1 июнь — Халкаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган танловда 70 нафарга яқин ўғил-қиз иштирок этди. Келажагимиз эгаларининг фикрлари беғуборлиги, онгу шуурларида фақат эзгу ғоялар мужассам эканлиги уларнинг асарларида яққол намоён бўлди. Кўрик-тан­лов ғолиби овоз бериш йўли орқали аниқланиб, унга кўра смета бўлими етакчи мутахассиси Дилфуза Ганиеванинг 10 ёшли ўғли Хондамир Насруллаев 1-ўринга лойиқ деб топилди.

— Ўғлимнинг тасвирии санъатга, расм чизишга қизиқиши баланд, — дейди Д.Ганиева. — Кўплаб танловларда ғолиб ҳамда совриндор бўлишга улгурди. Бугунги танловда ҳам ғолиб бўлганини эшитиб, оиламиз билан қувондик. Ушбу эътироф унинг келажакдаги фаолиятига қанот бўлишига ишонаман.

Танловнинг барча иштирокчиларига совгалар тақдим этилди. Ғолиб эса Мустақиллик байрами арафасида кўхна Бухоро шаҳрига йулланмани кўлга киритди.

Фирдавс ХАЙРИДДИНОВ, «Temiryo’lchi» мухбири