Тел: (+99871) 237-92-72  г. Ташкент, Мирабадский район, ул. Т. Шевченко 7.  temiryol@gmail.com
Generic selectors
Exact matches only
Search in title
Search in content
Search in posts
Search in pages

“Temiryo’lchi” 2017 yil 1 iyun №22(6157) sonli gazeta

By 01/05/2019Пресса о нас
image_pdfimage_print

ТЕМИР ЙЎЧИЛАР ҚАДИМИЙ БУХОРОДА

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги, муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси ташаббуси билан бир гуруҳ ишчи-ходимларнинг Бухоро шаҳрига сафари уюштирилди.

Корхонанинг 36 нафар ходими ва 3 нафар пенсионеридан иборат темирйўлчи  Бухоронинг қадимий  шаҳар ёдгорликлари – Минораи Калон, Чор Минор, Мир Араб мадрасаси, Лаби ҳовуз мажмуаси, Бухоро амирларининг қишки ва ёзги қароргоҳи – Арк қўрғони ҳамда Ситораи

Моҳи Хоса, Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳи буўйлаб амалга оширилган саёҳатдан катта таассурот олишди.

– Ислом маданиятининг бешиги деб таъриф этилган Бухорои шарифга илк бор келишим, – дейди корхона касаба уюшмаси раиси Азиза Мирсагатова. – Гўзал шаҳарнинг қадимий обидалари, осмонўпар миноралари, масжид ва мадрасалари ҳақида кўп бора эшитгандик. Юз бор эшитгандан кўра, бир бор кўрмок. афзал деганларидек, сафаримиз қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Шаҳардаги қадимий ёдгорликлар, тарихий осори-атиқалар, минора ва масжидларни кўриб, ўлмас маданият ва тарихга эга миллат вакили эканлигимдан фахрланиб кетаман.

Темирйўлчи сайёхлар юртимизнинг бой маданий меросидан руҳланиб қайтдилар.

Уз мухбиримиз

Спецодежда в Узбекистане Спецодежда в Ташкенте Производство спецодежды